Самарқанд вилояти ҳокимига ҳам янги ўринбосар тайинланди
Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги
Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига Зебо Беҳбудовна Саидова тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу тайинлов Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоевнинг тегишли қарори билан амалга оширилган.
Маълумот учун, Зебо Саидова 1978 йилда Самарқанд туманида туғилган. У мазкур тайинловга қадар Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг