Самарқанд ва Фарғона вилоятларида психотроп дори воситалари савдосининг олди олинди

12:42 04 Март 2025 Жамият
266 0

Самарқанд ва Фарғона вилоятларида инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Департаментнинг Булунғур тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Б.Т. ва М.У. фуқаро М.Х.га 90 дона «Зардекс» номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ҳамда 15 грамм «Гашиш» гиёҳвандлик моддасини жами 8 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, давом этган тадбирда яна бир фуқаро Ф.М. фуқаро Б.Т.га 80 дона «Зардекс» дори воситаларини 2,4 миллион сўмга ўтказмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Шу каби, Департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Ш. фуқаро М.Х.га 4 қути жами 200 дона таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган «Бензонал» дори воситасини пулламоқчи бўлган чоғида ушланди. Дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер