Самарқанд шаҳри жамоат транспорти ҳаракат таркиби янгиланмоқда

15:38 29 Декабрь 2023 Жамият
482 0

Самарқанд вилоятида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳаракат таркибини янгилаган ҳолда йўловчиларга қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатишни ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, “Дилшодтранссервис” МЧЖ томонидан Хитой Халқ Республикасининг CРРC компаниясида ишлаб чиқарилган 10 та янги автобус олиб келинди.

Замонавий талаблар асосида жиҳозланган ушбу автобуслар Самарқанд шаҳар жамоат транспортининг янги йўналишлар тармоғида йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Корхона томонидан яна 20 та ушбу русумдаги автобуслар олиб келиниши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер