Самарқанд шаҳри кўчаларида 100 та электробус қатнай бошлайди

15:45 08 Февраль 2024 Жамият
314 0

Ўтган 2023 йилда “Самарқанд шаҳар жамоат транспорти учун электробуслар харид қилиш ва улар билан бевосита боғлиқ инфратузилмани яратиш” лойиҳасини амалга ошириш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан битим имзоланган эди.

Унга асосан Самарқанд шаҳрида аҳоли саломатлиги ва ҳавонинг ифлосланиши учун хавфсиз транспорт тизимини жорий этиш мақсадида 100 та электробус ва 50 та қувватлаш қурилмаси ишга туширилади.

Лойиҳа уч босқичда амалга оширилмоқда. Бу борада Хитой компанияси билан 29,7 миллион долларлик шартнома имзоланган. Мазкур лойиҳанинг биринчи босқичига кўра, Самарқанд шаҳрида айни вақтда 6 та электробус ҳаракатланмоқда.

— Ҳисоб-китобларга кўра, 100 дона электробус билан ёнилғи харажатларининг ўзидан 20 миллиард сўмни иқтисод қилиш мумкин, — дейди вилоят транспорт бошқармаси бўлим бошлиғи Маҳмуд Узоқов. — Шаҳарнинг жамоат транспорти бош режасига асосан магистраль ва етказиб берувчи йўналишлар жорий қилинган. Ушбу магистраль йўналишлар шаҳарнинг марказий кўчаларидан ўтганлиги сабабли олиб келинадиган электробуслар ана шу йўлларга қўйилади.

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер