Самарқанд Ўзбекистонда ЕТТБ «Яшил шаҳарлар» дастурига қўшилган биринчи шаҳарга айланди
Саудия Арабистонининг етакчи «Al-Inmae Press» онлайн-газетасида «Самарқанд Ўзбекистонда ЕТТБ «Яшил шаҳарлар» дастурига қўшилган биринчи шаҳарга айланди» сарлавҳали мақола эълон қилинди.
Нашрда таъкидланишича, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилар кенгашининг 32 йиллик йиғилишининг иккинчи кунида Ўзбекистон ҳукумати ва ЕТТБ Самарқанд шаҳрида электр автобусларни ишлатиш ва керакли инфратузилмани яратиш учун 49 миллион АҚШ доллари миқдорида суверен кредит ажратиш тўғрисида шартнома имзолаган.
«Ажратилган маблағлар 100 донагача ўрта сиғимли (10,5м) зарядловчи қурилмалари ўрнатилган электробуслар харид қилиш, шунингдек, зарур инфратузилмани, жумладан, электроавтобус депоси, электр подстанцияси, маъмурий бинолар, эксплуатация ва техник хизмат кўрсатиш иншоотларини яратишга йўналтирилади», деб қайд этади манба.
Мақолада маълум қилинганидек, бу «Самарқанд - яшил шаҳр» (GCAP) ҳаракат режасидаги биринчи лойиҳа бўлиб, барқарор ривожланиш истиқболлари ва стратегик мақсадларни ҳамда устувор экологик муаммоларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ҳаракатлар ва инвестицияларни жалб қилишга ёрдам берадиган муҳим қадамдир.
«GCAP шовқин ва ҳаво ифлосланиши, жумладан CО2 ва бошқа зарарли чиқинди газлар чиқарилишини камайтиришга ёрдам беради», - деб ёзади «Al-Inmae Press».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг