Самарасиз 200 гектар сунъий сув ҳавзалари 300 та хонадонга балиқ етиштириш учун бўлиб берилади

14:30 14 Март 2024 Сиёсат
550 0

Сирдарёнинг Сайхунобод туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Сирдарё дарёсининг 19 километри “Ўрикзор” ва “Янгиҳаёт” маҳаллаларидан оқиб ўтади. Туманда 125 гектар табиий, 580 гектар сунъий сув ҳавзаси бўлсада, имкониятлар тўлиқ ишга солинмаяпти.

Шу муносабат билан “Ўрикзор” ва “Янгиҳаёт” маҳаллаларидаги 500 та хонадонга бассейн қуриб, балиқчилик билан шуғулланишга кўмаклашилади.

Самарасиз 200 гектар сунъий сув ҳавзалари 300 та хонадонга балиқ етиштириш учун бўлиб берилади. Бунга 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер