Сальвадорда аёл аборт қилдиргани учун 30 йилга қамалди
Фото: Depositphotos
Сальвадорда суд аборт қилдирган аёлни оғир шароитда қотиллик содир этган деб ҳисоблаб, уни 30 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда "The Guardian" нашри хабар бермоқда.
Аёл икки йил аввал давлат шифохонасига тиббий ёрдам сўраб, мурожаат қилганида ҳибсга олинган.
Сальвадорда аборт мутлақо тақиқланган. Бунда аёл яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ ёки зўрлаш натижасида ҳомиладор бўлган бўлсада, шунингдек, она ва ҳомиланинг ҳаёти ва соғлиғи хавф остида қолган ҳолатлар ҳам истисно қилинмайди.
«Аборт жиноят деб ҳисобланган Лотин Америкаси мамлакатларида аёллар ҳомиланинг ўлими ёки тушиши шошилинч акушерлик ёрдами натижаси эканини ва бунинг олдини олиш имкони бўлмаганини исботлаши мажбур. Агар аёллар буни исботлаш учун куч ёки қобилиятга эга бўлмасалар ёки улар ҳокимият томонидан тўлиқ ишончсизликка дучор келсалар қамоққа олиниши мумкин», дейди ҳуқуқшунос, Аёллар тенглиги маркази ижрочи директори Паула Авила-Гиллен.
Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, сўнгги 20 йил ичида Сальвадорда 180 нафардан ортиқ аёл аборт қилдиргани учун озодликдан маҳрум этилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг