Садир Жапаров қўшни давлатлар билан давлат чегарасини делимитация қилиш жараёнини президентлик муддати тугагунига қадар якунлаш ниятида

05:25 15 Апрель 2022 Дунё
579 0

Қирғизистон президенти Садир Жапаров қўшни давлатлар билан давлат чегарасини делимитация қилиш жараёнини президентлик муддати тугагунига қадар якунлаш ниятида эканлигини маълум қилди.

У 30 йилдан бери ҳал этилмаган чегара муаммоси катта эҳтиёткорлик талаб қилишини таъкидлади.

Бундан ташқари, С.Жапаров қирғизистонлик журналист ва блогерларга мурожаат қилиб, қўшни давлатлар билан содир бўлаётган воқеалар ҳақидаги маълумотларни нотўғри талқин қилмаслик ва уларнинг раҳбарларини ҳақоратламасликни сўради. «Бу маънавий ва ахлоқий меъёрларга жавоб бермайди. Бу билан вазиятни оғирлаштириб, икки халқ ўртасида жанжал қўзғатасиз».

Садир Жапаров ўз мурожаатини 12 апрель оқшомида қирғиз-тожик чегарасида содир бўлган навбатдаги можародан кейин эълон қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер