Сабрга суянган кам бўлмайди​

15:47 07 Апрель 2020 Жамият
819 0

Иллюстратив фото

Ҳунармандман.Миниатюра санъати – жону дилим.Шу санъат ортидан дунё кездим.Бетакрор табиатимиз, шарқона урф – одатларимиз, қадриятларимиз акс этган миниатюра асарларини европаликлар ҳайрат билан томоша қилишгани, уларни бажонидил сотиб олишгани гувоҳиман. “Шундай сермашаққат ишни ниманинг эвазига эплаш мумкин?”, дея сўрашганида “Билим, иштиёқ ва албатта сабр – тоқат эвазига”, деб жавоб қайтарганман.

”Сабр – тоқат” сўзини бежиз тилга олмадим.Биз табиатан сабр – тоқатли, бардошли, эртанги кунга умид билан қарайдиган халқмиз.Бунинг учун Иккинчи жаҳон уруши ва ундан кейинги оғир йилларни эслашнинг ўзи, кифоя.

Коронавирус инфекцияси бутун дунёни таҳликага қўйган шу дамларда уйда ўтиришимиз, ваҳимага тушмаслик, эртанги кунга умид билан қарашимиз керак.Бу балони енгишда шифокорлар маслаҳатига қатъий амал қилиш билан бир қаторда назаримда, сабр – тоқатли бўлмоқ муҳим аҳамият касб этмоқда.Ахир, ота – боболаримиз “Сабр қилсанг ғўрадин ҳалво битар”, деб бежиз айтишмаган.Сабрли бўлсак, бу балони енгиб ўтишимиз муқаррар.

Яна бир гап.Карантин даврида уй меҳнати турларини ривожлантириш айни муддао.Ҳукуматимиз ҳам худди шунга алоҳида эътибор қаратяпти.Қулайликлар яратиб бермоқда.Биз шуни назарда тутган ҳолда ижодий ишни канда қилганимиз йўқ.Карантин қоидаларига амал қилиб, зарур масофани сақлаган ҳолда санъат асарлари яратишда давом этаяпмиз. Хориждан онлайн тарзда буюртмалар олиб, улар устида ишлаяпмиз.

Айтмоқчи, вилоят ҳокимлиги кўмаги билан менга бир гектардан зиёдроқ ер ажратилган эди.Шу ерда бутун бошли марказ барпо этдик.Тутзор яратиб, қадимий усулда ипак қоғоз тайёрлашни ҳам йўлга қўйдик.Ҳозир 15 киши шу иш билан банд.Тайёрланган ипак қоғозга шогирдларим билан миниатюра асарлари яратаяпмиз.

Ҳар бир нарсанинг интиҳоси бор. Балои офатнинг ҳам.Доно халқимиз “Ойнинг ўн беши ёруғ”, деб топиб айтган.Қолаверса, ҳаёт бир жойда тўхтаб қолган эмас.Шундай экан, мен барча юртдошларимни, хусусан, халқ амалий санъати вакилларини вақтдан унумли фойдаланишга, уйда ҳам фойдали меҳнат билан шуғулланишга даъват этаман.

Даврон ТОШЕВ, Бухоро шаҳридаги “Уста Даврон миниатюра маркази” раҳбари, “Шуҳрат” медали соҳиби

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер