Руминияда парранда гриппи эпидемияси қайд этилди. Мутахассислар миллиардлаб инсоннинг ҳаёти хавф остидалигини айтмоқда
Фото: AP
Руминиянинг Болгария билан чегарадош ҳудудидаги фирмада H5N1 парранда гриппининг эпидемияси қайд этилди.
Жаҳон ҳайвонлар саломатлиги ташкилоти маълумотларига кўра, эпидемия Ойнаку шаҳрида кузатилган. Бунинг оқибатида 6770 та парранда нобуд бўлган. Яна 34000 тасини йўқ қилиш зарурати бор.
Ўтган йил декабрь ойида Исроилда парранда гриппи 2000 дан ортиқ турнани нобуд қилганди.
Мутахассисларнинг фикрича, дунёда коронавирус пандемиясидан кейин парранда гриппининг глобал эпидемияси юзага келиши ва бу эса миллиард нафаргача одамнинг ҳаётига хавф солиши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг