Россиянинг Иваново вилояти яқинида Ил-76 самолёти қулаб тушди
Бугун, 12 март Россиянинг Иваново вилоятида ҳарбий-транспорт самолёти ҳалокатга учради. Унинг бортида 15 киши бўлган.
Манбага кўра, Ил-76 ҳарбий-транспорт самолёти экипажи ёнаётган ҳаво кемасини турар-жой биноларидан олиб кетишга ҳаракат қилган.
Самолёт Подталици қишлоғи яқинида қулаган. У аэродромга етиб бормаган.
Россия Мудофаа вазирлиги “Ил-76” қулашига муносабат билдирди.
“Ил-76 ҳарбий самолёти Иваново вилоятида парвоз пайти ҳалокатга учради. Самолёт бортида саккиз нафар экипаж аъзоси ва етти нафар йўловчи бўлган”, дейилади вазирлик хабарида.
Ҳалокатга ҳавога кўтарилиш вақтида двигателлардан бирида ёнғин чиққани сабаб бўлган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг