Россияда ёзнинг биринчи кунида қор ёғди
Россиянинг Ямал-Ненецк автоном округининг Салехард шаҳрида ёзнинг биринчи кунида қор ёғди. Бу ҳақда ушбу округ гидрометеорология ва атроф муҳитни мониторинг қилиш маркази раҳбари Артём Кошкинга асосланиб РИА Новости хабар берди.
«Қор ёғдию эриб кетди. Охирги йилларда ёз мана шундай бошланяпти», — деди у.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, келаётган ёз олдингиларига нисбатан илиқ бўлади.
«Ёзда Россиянинг аксарият ҳудудлари, айниқса, Европа қисмида ўртача ҳарорат меъёридан ортиқ бўлиши кутиляпти», - дея қайд этиб ўтди у.
Таъкидланганидек, Ямал пойтахтига учинчи йилдирки ёзнинг биринчи ҳафтасида қор ёғяпти. Хусусан, 2018 йилда ҳам 1 июнь куни шундай об-ҳаво кузатилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг