Россияда қудуқ қазиётган 29 ёшли ўзбекистонлик эркакни тупроқ босиб қолди
Фото: «Фонтанка»
Россияда 29 ёшли ўзбекистонлик эркак тупроқ босиб қолиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда «Фонтанка» нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса Ленинград вилоятининг Лодейнополский туманида содир бўлган. Санкт-Петербургда рўйхатдан ўтган 29 ёшли ўзбекистонлик Пиркиничи боғдорчилик ҳудудидаги ер участкасида қудуқ қазаётган вақтида уни тупроқ босиб қолган. Кейинроқ унинг жасади тупроқ остидан чиқариб олинган.
Манбага кўра, ҳозирда Тергов қўмитаси ходимлари ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг