Россияда қолиб кетган юртдошларимизни олиб келиш учун махсус поездлар қатнови қўйилди

18:19 11 Декабрь 2020 Жамият
1164 0

Пандемия даврида Россия давлатида қолиб кетган юртдошларимизни мамлакатимизга олиб келиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар вазирлиги, шунингдек, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти раҳбариятининг Россиялик ҳамкасблари билан олиб борилган музокаралари натижасида Тошкент — Москва —Тошкент йўналишида махсус поездлар қатнови йўлга қўйилди.

“Oʼztemiryoʼlyoʼlovchi” АЖ томонидан маълум қилинишича, жумладан жорий йил декабрь ойининг 14, 21, 28 саналарида Москва Казанский — Тошкент йўналишида поездлар қатнови амалга оширилади. Ушбу поездлар Москвадан соат 22:28да жўнайди. Мазкур поездларга фақат бир томонга, яъни Москва — Тошкент йўналишига чипталар сотилади. Йўловчиларга чипта харид қилишда қулайлик яратиш мақсадида чипталарни электрон тарзда сотиш йўлга қўйилди. Москвадаги фуқароларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини таслиқловчи ҳужжати нусхаси билан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти веб-сайти орқали е-ticket.railway.uz дан чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин.

Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер