Россияда ўзбекистонлик эркак баландликдан йиқилиб вафот этди

14:13 25 Июнь 2024 Жамият
473 0

Иллюстратив фото

Санкт-Петербургнинг Невский туманида қурилиш-монтаж ишлари пайтида ўзбекистонлик қурувчи 10 метр баландликдан қулаб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Neva Today» хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 21 июнь куни соат 13:30 да содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, 36 ёшли ўзбекистонлик ишчи монтаж ишлари олиб борилаётган вақтда 10 метр баландликдан йиқилиб тушган. Оқибатда у олган жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.

«Полиция ҳозирда мазкур ҳолат бўйича қурилиш ёки бошқа ишларни бажаришда хавфсизлик қоидаларини бузганлик юзасидан жиноят иши қўзғатиш масаласини кўриб чиқмоқда», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер