Россияда ўртача ойлик иш ҳақи қанча?

12:37 03 Август 2020 Иқтисодиёт
7413 0

Россиядаги йирик ва ўрта компанияларда ишлайдиган ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи барча солиқ тўловларидан ташқари 35 минг рублни ташкил этади. Шу билан бирга, баъзи соҳаларда ходимлар ўртача 50-60 минг рубль, бошқа соҳаларда эса 25 минг рубль ойлик олади. Масалан, кончиларнинг ўртача ойлиги 65 минг рубль, енгил саноат соҳаси ишчиларининг ўртача иш ҳақи эса 20 минг рублни ташкил этади.

Мутахассисларнинг фикрича, коронавирус пандемияси туфайли Россияда иш ҳақининг ўсиши инфляциядан сезиларли даражада ошади. Мамлакат бўйича ўртача иш ҳақи эса пасайиши мумкин.

Россияда балиқ овлаш ва молия энг юқори маош бериладиган соҳа ҳисобланади. Ушбу соҳа вакиллари ойига 100 минг рублдан кўп даромад олади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер