Россияда коронавирусга чалинганлар сони 707 минг кишидан ошди
Фото: ТАСС
Россияда сўнгги бир сутка ичида 6509 кишида коронавирус аниқланди. Бир кун аввалги кўрсаткич 6562 кишини ташкил қилганди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Пандемия бошидан буён Россияда коронавирус билан касалланган беморлар сони 707 301 кишига етди. Бу кўрсаткич билан Россия дунёда АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистондан кейин тўртинчи ўринни эгалламоқда.
Сўнгги бир суткада энг кўп касалланиш ҳолатлари Москва шаҳри (568 киши), Санкт-Петербург шаҳри (292 киши), Свердлов вилояти (276 киши) ва Ханти-Мансийск автоном округида (265 киши) қайд этилган.
Ўтган сутка ичида коронавирус ташхиси қўйилган 176 нафар бемор вафот этган. Россияда коронавирус тарқала бошлаганидан буён 10 843 киши COVID-19 қурбонига айланган.
Мамлакатда бир кун ичида 8805 киши касалликдан тузалган, соғайганларнинг умумий сони эса 481 316 кишига етган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг