Россияда коронавирусга чалинганлар 720 минг нафардан ошди
Россияда ўтган бир суткада 6611 кишининг коронавирусни юқтириб олгани аниқланган. Бу билан Россияда ушбу вирусга чалинганларнинг умумий сони 721 547 кишига етди.
Шунингдек, сўнгги 24 соат давомида яна 188 киши CОVID-19 сабаб вафот этган бўлиб, қурбонларнинг умумий сони 11 205 кишига етди. Касалланганларнинг 497 446 нафари тузалган бўлиб, ҳозирда 211 896 киши шифохоналарда даволанмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг