Россияда коронавирусга чалинганлар 600 мингга яқинлашмоқда

20:09 21 Июнь 2020 Дунё
918 0

Фото: Интерфакс

Россияда 21 июнь куни охирги бир суткада жами 7728 киши коронавирусга чалинган. Мамлакатда COVID-19 билан касалланганларнинг умумий сони 584 680 нафарга етган. Бу ҳақда коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штаб хабар қилган.

Энг кўп касалланиш ҳолатлари пойтахт Москвада бўлиб, 968 киши коронавирус юқтириб олган. Кейинги ўринларда Москва вилояти (+549), Ханти-Мансийск автоном округи (+294), Санкт-Петербург (+229), Нижний Новгород (+227), Свердловск (+207) ва Воронеж (+200) вилоятлари қайд этилган.

Охирги бир сутка давомида Россияда 109 нафар бемор COVID-19 оқибатида вафот этган. Эпидемия бошланганидан буён коронавирус туфайли вафот этганлар сони 8 111 нафарни ташкил қилмоқда.

Мамлакатда 340 минг киши касалликдан тузалган, охирги бир суткада 5 119 киши инфекциядан фориғ бўлган.

Россияда 21 июнь ҳолатига кўра бир сутка давомида 337 мингта тест ўтказилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер