Россияда коронавирус қурбонлари сони 7 мингга яқинлашди
Россияда охирги бир сутка ичида COVID-19 юқтириб олиш билан боғлиқ 8835 та янги ҳолат қайд этилди. Бу бир кун аввалги кўрсаткичдан 129 тага кўп.
Эпидемия бошланганидан бери Россияда 528 964 кишида коронавирус борлиги аниқланган.
Касалланиш ҳолатлари бўйича юқори кўрсаткич Москвада қайд этилган — 1477 кишида коронавирус аниқланган.
Охирги бир сутка ичида 119 киши коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган — бу бир кун олдинги кўрсаткичдан 5 нафарга кўп. COVID-19 эпидемияси бошланганидан бери мамлакатда 6948 киши касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмган.
14 июнь ҳолатига кўра, Россияда 5409 киши COVID-19ъдан соғайиб, коронавирусдан тузалганлар сони 280 050 нафарга етган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг