Россияда коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашмоқда — Путин

16:52 29 Июль 2020 Дунё
1433 0

«Россиядаги коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашмоқда, аммо у ҳали ҳам исталган йўналишда айланиб кетиши мумкин. Шу боис хотиржамликка берилишга ҳеч қандай сабаб йўқ».

Бу сўзларни Россия президенти Владимир Путин мамлакатдаги санитария-эпидемиологик вазият таҳлили бўйича ўтказилган йиғилишда айтиб ўтди

«Албатта, муаммо ва камчиликлар бўлди. Буларсиз илож йўқ. Лекин, умуман олганда, биз мисли кўрилмаган қийинчиликни енгиб, ушбу эпидемия ҳужумига қарши тура олдик», дейди Путин.

Россия раҳбарининг таъкидлашича, июнь ва июль ойларида мамлакатда коронавирус инфекциялари сони аста-секин камаймоқда. Тезкор маълумотларга кўра, аниқланган янги ҳолатлар сони май ойидаги энг юқори кўрсаткичларга қараганда деярли икки баравар кам.

Олдинроқ 15 августдан бошлаб Россия фуқароларини коронавирус вакцинаси билан оммавий эмлашни бошлаши ҳақида  берган эдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер