Россия вилоятларидан бирида патент билан ишловчи мигрантларга 43 та йўналишда ишлаш тақиқланди

10:34 11 Март 2026 Дунё
649 0

Россиянинг Кемерово вилоятида чет эл фуқаролари ишлаши тақиқланган йўналишлар рўйхати 43 тагача кенгайтирилди. Бу ҳақда ТАСС тегишли қарорга таяниб хабар бермоқда.

Ҳужжатда шундай дейилган:

«Кемерово вилояти — Кузбасс ҳудудида фаолият юритувчи хўжалик юритувчи субъектлар учун 2026 йилга патент асосида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи чет эл фуқароларини Иқтисодий фаолият турлари бўйича умумроссия классификаторида (ОК 029-2014) назарда тутилган қуйидаги фаолият турларига жалб қилиш тақиқлансин».

Рўйхатга ўғитлар ва дори-дармон воситалари ишлаб чиқариш, енгил ва юк автомобиллари савдоси, суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш, рудаларни қазиб олиш, яшаш жойи билан таъминланган ҳолда тиббий парвариш қилиш ва бошқа иқтисодий фаолият турлари киритилган.

Тегишли қарор Кузбасс губернатори Илья Середюк томонидан имзоланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер