Ромитанлик ёш ихтирочи халқаро танлов ғолиби бўлди

11:46 27 Ноябрь 2021 Жамият
906 0

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган «InnoWeek.uz-2021» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида "International Robotics Challenge-2021» Робототехника мусобақаси ўтказилди.

Жумладан, ушбу халқаро танловда 16 та давлатдан 40 нафар турли миллат вакиллари иштирок этди.

Ушбу танловда Ромитан Инновацион ҳудуди «Баркамол авлод» болалар мактабида таҳсил олаётган Жаҳонгир Рамазонов ҳам қатнашди.

Мактаб тўгарак аъзоси Жаҳонгир Рамазонов ушбу халқаро танловда олий ўринни эгаллаб, олтин медални қўлга киритган ҳолда Туркия давлатининг Анқара шаҳридаги "Ostin" техника университетига грант асосида ўқишга қабул қилинганлик имтиёзини қўлга киритди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер