Ривожланган мамлакатлар орасида коронавирусдан энг кўп зарар кўрган давлат маълум бўлди
Буюк Британия коронавирус пандемиясидан энг кўп зарар кўрган мамлакат деб топилди.
Ушбу маълумот Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) томонидан тақдим этилди. Унга жорий йилнинг иккинчи чорагида Буюк Британия ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш 20,4 фоизга пасайган.
Умуман, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо 37 мамлакати иқтисодиёти аввалги уч ойга нисбатан 9,8 фоизга қисқарган ва кузатувлар тарихидаги энг кескин пасайиш сифатида қайд этилган.
Изоҳланишича, кўрсаткичлар коронавируснинг тарқалишини олдини олишга қаратилган чеклов чоралари фонида тушиб кетган. Бу кўрсаткич 2008 йилда кузатилган жаҳон молиявий инқирози давридагидан ҳам юқори.
Ўшанда пасайиш 2,3 фоизни ташкил этган.
ИҲТТга 1961 йилда асос солинган ва унга 37 та мамлакат аъзо бўлган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг