Гулистон шаҳри маҳаллаларида ҳоким ёрдамчиси лавозимига очиқ танлов эълон қилинди

11:37 08 Октябр 2021 Жамият
1742 0

Гулистон шаҳрининг 24 та маҳалласида ҳоким ёрдамчиси лавозимига очиқ танлов эълон қилинди. Бу ҳақида шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълумки, республикамизда илк маротаба тажриба тариқасида  бевосита маҳаллалар кесимида ишлайдиган «ҳоким ёрдамчиси» лавозими жорий этилмоқда. «Маҳаллабай» ишлаш тизимини самарали босқичга олиб чиқиш, барча масалаларни маҳалланинг ўзида туриб ҳал қилиш чораларини кўриш бундан кўзланган асосий мақсаддир.

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиси олий маълумотли, иқтисодиёт соҳасида камида 2 йил меҳнат стажига эга, маҳалланинг шарт-шароитини яхши биладиган, тадбиркорликни ривожлантириш, фуқароларнинг бизнес лойиҳа ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тажрибасига эга бўлиши лозим. У «хонадонбай» сўровлар ўтказиш орқали маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш «портрети»ни ишлаб чиқиш, маҳалланинг ихтисослашуви ва «ўсиш нуқталари»дан келиб чиққан ҳолда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш чораларини кўриш, ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, ишга жойлашиш истагини билдирганлар бандлигини таъминлаш ва аҳолининг ўзини ўзи банд қилишига кўмаклашиш каби қанча аниқ вазифаларни бажаради. Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит, субсидиялар, моддий ёрдам ва нафақалар ажратиш учун хулоса бериш, «Ижтимоий шартнома»ларни имзолаш ҳамда шартнома шартлари ижроси ҳам ҳоким ёрдамчиси зиммасига юкланади.

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер