Тошкентда поезд вагонлари издан чиқиб кетди
Фото: Бош прокуратура
Тошкентда ҳаракатланаётган поезд вагонлари издан чиқиб кетди.Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хабар берди.
Бугун соат 11:53ларда Тошкент шаҳридаги Ҳамза станциянинг биринчи йўлида 2101-сонли юк поезди жўнатилаётган пайтида 3та бўш вагон издан чиққан.
Бош прокуратура хабарига кўра, 2023 йил 11 март куни соат 12:05 ларда “Қўқон-Тўқимачи-Арис” (Қозоғистон) йўналишидаги юк поезди, таркибида жами 51 та хар-хил турдаги бўш вагонлар билан ҳаракатланаётган вақтида, Яшнобод туманидаги “Хамза-Тошкент товар” темир йўл бекатлари оралиғида ушбу поезд таркибидаги 3 та вагон темир йўл изидан чиқиб кетган.
Воқеа натижасида тан жароҳати олган шахслар мавжуд эмас.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг