Рақамли технологиялар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди

11:48 07 Февраль 2024 Жамият
148 0

6 февраль куни Рақамли технологиялар вазирлиги марказий аппарати, тизимидаги корхона, ташкилот ва таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида Вазирлик Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.

Кенгайтирилган мажлисда Давлатимиз Раҳбари бошчилигида “Таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт йўналишлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вазирлик ва идораларнинг 2024 йилги устувор вазифалари”га бағишланган йиғилишида берилган вазифалар ҳамда келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, ҳудудларда рақамлаштириш бўйича 2024 йилда эришилиши зарур бўлган асосий самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши ва уларнинг бориши бўйича амалга оширилаётган ишлар ва таклифлар кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, соҳада олиб борилаётган тизимли ишларни давом эттириш, йўл қўйилган хатоларни вақтида бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш бўйича топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, IT хизматларини ривожлантириш учун ҳудудларда телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича масалалар кўриб чиқилди.

Ўз навбатида, мажлисда IТ-таълимни ривожлантириш, соҳа ходимларини инглиз тили билиш даражаси қамровини ошириш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер