Талабалар қандай ётоқхоналарда яшашади? (фоторепортаж)
Фото: Акмал Муҳаммадов, «Халқ сўзи»
Жорий йилнинг 23 август куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири И.Абдураҳмоновнинг топшириқлари ижроси юзасидан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 2023/2024-ўқув йилида талабаларни ётоқхона ҳамда ижарадаги уйларга жойлаштириш ва университетда йўлга қўйилган “Талабалар турар жойлари ва ижара хонадонлари бўйича маълумотлар маркази” фаолияти тўғрисида амалга оширилаётган ишларни ОАВ орқали ёритиш бўйича пресс-тур ташкил этилди.
Тошкент ахборот технологиялари университетида 2023-2024-ўқув йилида вилоятдан келиб таҳсил олувчи талабаларни кутиб олиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тавсия қилган намуна асосида “Талабалар турар жойи ва ижара хонадонлари бўйича маълумотлар маркази”ни ташкил этилган. Марказ томонидан шу кунгача 457 нафар талабага ижара хонадонларини топишга кўмаклашилди.
Университетида Талабалар турар жойига талаба-ёшларни жойлаштиришнинг шаффоф тизими ҳамда очиқлик сиёсатни юритиш мақсадида янги http://ttj.tuit.uz платформаси яратилди. Ушбу платформа орқали шу кунга қадар 1600 та ариза қабул қилинди ва шундан 600та ариза кўриб чиқилиб қаноатлантирилди ҳамда қолган аризалар кўриб чиқиш жараёнида. Шу ўринда 120 нафар ногиронлиги мавжуд, 36 нафар меҳрибонлик уйи тарбияланувилари ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларга жой ажратилди. 376 нафар талабалар томонидан ўтган ўқув йилида истиқомат қилган ижара хонадонларида яшашлиги маълум қилинди.
Тошкент ахборот технологиялари университетнинг 3-сонли ТТЖ биносининг том қисмига 160кВт қувватли қуёш электростансия (Жинко Солар қуёш панеллари сони 289 дона, панеллар қуввати эса 555 Вт), 4-сон ТТЖ биноснинг том қисмида 160 кВт қувватли қуёш электростансияси жами 320 кВт шунингдек, университетнинг "Д" ўқув биноси том қисмига 150 кВт қуёш электростансияси (Тринасолар қуёш панеллари сони 238 дона, панеллар қуввати 660 Вт, 2-дона инвертор 100+50 кВт) ҳамда спорт зал биноси том қисмига 140 кВт қуватли қуёш электростансияси жами 290 кВт қуёш панеллари ўрнатиш ишлари амалга оширилди. Натижада, жорий йил август ойида жами 610 кВт қувватли қуёш панелларини ўрнатилиши таъминланди (режа бўйича 603 кВт). Шу билан бирга "Д" ўқув биноси том қисмига ва спорт зал биноларининг том қисмига ўрнатилган қуёш электростансиясига қуёш панелларини сув билан ювиш тизими ҳам ўрнатилган.











Фото: Акмал Муҳаммадов, «Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг