Қувасой шаҳрида тўйхонага ўғирликка тушган шахслар аниқланди
Фуқаро М.Б. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 11 июль куни номаълум шахс Ҳувайдо МФЙ ҳудудида жойлашган тўйхонасига ғайриқонуний равишда кириб, нархи 6 000 000 сўмлик музлатгич, бир дона нархи 9 000 000 сўмлик “Kleо” номли салқин ичимликлар музлатгичи ва 4 дона нархи 3 000 000 сўмлик рангли қандилларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Ж ва вояга етмаган Х.А.лар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг