Қува туманида 281 гектар ерда атиргул кўчатлари етиштирилмоқда

20:16 18 Май 2022 Жамият
1099 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона вилояти Қува тумани миришкорлари мевали ва манзарали дарахтлар, гул кўчатлари етиштириш борасида катта тажрибага эга. Айни соҳани ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор туфайли қуваликлар эндиликда нафақат юртимиз ҳудудларига, балки қўшни давлатларга ҳам дарахт ва гул кўчатлари етказиб беришда пешқадамлик қилмоқда.

Жорий йилда туманда 341 гектар ер майдонлари аукционга чиқарилиб, унинг 281 гектарида атиргул кўчатлари етиштириш режалаштирилди. Атиргул уруғи ва ниҳоллари қадалган бу ерлар тумандаги 5 та гулчилик кооперациясига бириктирилди.

— 12 гектар ерда гулчилик кооперацияси ташкил этдик, — дейди «Гуллар водийси» оилавий корхонаси раҳбари Умиджон Бозоров. — Йилига ҳар бир гектардан 150 минг дона атиргул кўчатини етиштириб, ўртача 5 минг сўмдан сотиш мумкин. Натижада сарфланган харажатлар чегириб ташланса, бир гектар ерда етиштирилган атиргул кўчатларидан 550-600 млн. соф фойда олиш имконияти бор.

Энг муҳими, гулчилик кооперациясида юзта доимий ҳамда 150 та мавсумий иш ўрни яратилди.

Ботир Мадиёров «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер