«Қумқўрғон — Қудуқли» темир йўли электрлаштирилмоқда
Президентимизнинг жорий йил 26–27 февраль кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи доирасида вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида, 103 километрли «Қумқўрғон — Қудуқли» темир йўл участкаси электрлаштириш бўйича амалий ишлар бошланди.
Туман ҳокими Фаррух Холиқов ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ капитал қурилиш дирекцияси бошлиқ ўринбосари Анвар Алламуратов ва тегишли соҳа мутахассислари биргаликда лойиҳа доирасида туман ҳудудида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар билан танишдилар.
Мазкур лойиҳа ҳудудда юк ва йўловчи ташиш самарадорлигини ошириш, транспорт инфратузилмасини яхшилаш ҳамда тезюрар қатновларни таъминлашга қаратилган бўлиб, темир йўл тизимининг модернизацияси ва минтақавий иқтисодий ривожланиш учун муҳим аҳамиятга эга.
Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг