QR-код ёрдамида уйланиш имконияти яратилади
Қозоғистонда июнь ойи охирига келиб QR-код ёрдамида уйланиш имконияти яратилади. Бу ҳақда "Спутник" манбаси хабар берди.
Фақат бунинг учун электрон рақамли имзо ва компьютерда махсус дастур керак бўлади. Шундан сўнг QR-кодни мобил илова орқали сканердан ўтказиб олишнинг ўзи кифоя.
Гап шундаки, ушбу мамлакатдаги «Ҳукумат фуқаролар учун» давлат корпорацияси томонидан QR-код орқали фойдаланиш имконияти яратиладиган хизматлар турлари кўпайтирилмоқда.
Никоҳни қайд этиш, бола туғилганлигини рўйхатдан ўтказиш, болани болалар боғчасига навбатга қўйиш, юридик шахс фаолиятини йўлга қўйиш, солиқ ҳисоботлари(250-шакл)ни қабул қилиш шулар жумласидандир.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг