Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаросини яшин урди

18:43 27 Июнь 2024 Жамият
480 0

Фото: “Ақ Жайық”

Қозоғистоннинг Атирау вилоятида Ўзбекистон фуқароси яшин уриши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий «Ақ Жайық» нашри хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса Атирау вилоятининг Қизилқўғин тумани Мияли қишлоғида содир бўлган.

«Усенова кўчасида жойлашган эгасиз уйга яшин уриб, ёнғин содир бўлган. Маҳаллий ёнғин хавфсизлиги бўлимининг 3 нафар ходими битта техника ёрдамида алангани ўчирган», дейилади хабарда.

Нашр кеча, 26 июнь куни эълон қилган хабарда ноқулай об-ҳаво туфайли юзага келган ҳодиса сабаб ҳеч ким қурбон бўлмагани айтилганди. Бироқ манба бугун, 27 июнда қурилиши тугалланмаган уйда юз берган ёнғин оқибатида 1989 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлганини маълум қилди.

Текширув давомида у жорий йилнинг 28 май куни «Бейнеу» чегара пости орқали Қозоғистонга кириб келгани ва Мияли қишлоғида яшовчи фуқаронинг уйида вақтинча рўйхатга олингани аниқланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер