Қозоғистонда коронавируснинг янги штамми аниқланди

00:26 22 Сентябр 2021 Дунё
1016 0

Архив сурат

Қозоғистонда коронавируснинг янги «Эта» штамми аниқланди.

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, бу жорий йилнинг июль-август ойларида коронавирус билан оғриган беморлардан олинган натижалардан лаборатория текшируви ўтказилганда маълум бўлган.

Дунё бўйича, унинг пайдо бўлиши 2020 йил декабрда Нигерия ва Буюк Британияда қайд этилган эди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, 2021 йил 15 сентябрь ҳолатига кўра, «Эта» штамми дунёнинг 77 мамлакатида қайд этилган. Бу штамм кузатилган ҳолларда беморда юқори иситма, йўтал, ҳид ва таъм йўқолиши каби жараёнлар кузатилади.

Шу муносабат билан фуқаролар ўз, яқинлари ва қариндошлари соғлиғига эътиборли бўлиш уқтирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер