Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 70 мингдан ошди
Кеча Қозоғистонда коронавирус билан касалланишнинг 1636 та ҳолати қайд этилди, деб хабар берди coronavirus2020.kz
Сўнгги кунда Қозоғистонда 1636 киши коронавирус юқтирган. Улардан 728 киши клиник белгиларсиз ташувчилар сифатида рўйхатга олинган. Ҳудудлар бўйича (умумий / симптомсиз):
Нур-Султон шаҳри - 258/90
Алмати шаҳри - 220/63
Чимкент шаҳри - 47/33
Ақмола вилояти - 50/27
Ақтўбе вилояти - 23/11
Алмати вилояти - 78/52
Атирау вилояти - 184/129
Шарқий Қозоғистон вилояти - 133/60
Жамбил вилояти - 121/43
Ғарбий Қозоғистон вилояти - 103/58
Қарағанди вилояти - 118/41
Қостанай вилояти - 55/31
Қизилўрда вилояти - 49/9
Манғистау вилояти - 2/2
Павлодар вилояти - 92/45
Шимолий Қозоғистон вилояти - 63/15
Туркистон вилояти - 40/19
Айни пайтда мамлакатдаги беморларнинг умумий сони 70 339 нафарни ташкил қилмоқда. 43029 нафар бемор вирусдан соғайган бўлса, 375 нафари вафот этган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг