Қозоғистонда бир суткада 1798 кишида коронавирус аниқланди
11 июль куни соат 23:59 ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 58 мингдан ошди, деб хабар берди cоронавирус2020.кз.
Сўнгги бир кун ичида Қозоғистонда 1798 киши коронавирус юқтирган. Улардан 1061 киши клиник белгиларсиз ташувчи сифатида рўйхатга олинган.
Ҳудудлар бўйича (умумий / симптомсиз):
Нур-Султон шаҳри - 88/40
Олмаота шаҳри - 242/81
Чимкент шаҳри - 137/99
Ақмола вилояти - 38/23
Ақтўбе вилояти - 40/25
Алмати вилояти - 48/29
Атирау вилояти - 269/200
Шарқий Қозоғистон вилояти - 211/150
Жамбил вилояти - 79/64
Ғарбий Қозоғистон вилояти - 97/43
Қарағанди вилояти - 158/93
Қостанай вилояти - 56/19
Қизилўрда вилояти - 91/33
Манғистау вилояти - 72/67
Павлодар вилояти - 51/6
Шимолий Қозоғистон вилояти - 65/48
Туркистон вилояти - 56/41
Айни дамда мамлакатдаги беморларнинг умумий сони 58 253 кишини ташкил этмоқда. 33 8014 киши вирусдан соғайган бўлса, 264 киши касалликдан вафот этди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг