Қозоғистон Президенти Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди

19:29 21 Декабрь 2022 Сиёсат
1049 0

Фото: president.uz

Давлат ташрифи билан мамлакатимизга келган Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида «Кўксарой» қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди.

Маросим Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларида янги давр бошланаётгани, мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликни қардош халқларимизнинг фаровонлиги йўлида янада мустаҳкамлашга қатъий интилишнинг ифодаси бўлди.

Қозоғистон етакчисининг мамлакатимизга давлат ташрифи асосий тадбирлари эртага, 22 декабрь куни бўлиб ўтади.

Олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, уларнинг якунида тарихий аҳамиятга эга битимларнинг имзоланиши кутилмоқда. Биргаликда йирик инвестиция лойиҳаларини бошлаб бериш ва ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказиш кўзда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер