“Қўзичоқ“ Беларусдан мукофот билан қайтди
“Анимаёвка” ҳар йили ўтказиладиган Халқаро анимацион филмлар фестивалида “Мультипликацион фильмлар студияси“ ДУК директори, таниқли аниматор-режиссёр Дмитрий Власовнинг “Қўзичоқ, най ва қароқчи бўрилар“ анимацион филми иштирок этди ва “Миллий эртакнинг моҳирона намойиши учун“ мукофотига сазовор бўлди, деб ёзади "Ўзбеккино".
“Анимаёвка“ халқаро анимацион фильмлар фестивали дунё ва маҳаллий анимациянинг энг яхши асарларини оммалаштириш, анимацион филмларни қўллаб-қувватлаш, Белорус ва фестивалда иштирок этувчи давлатлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилмоқда.
“Анимаёвка“ Халқаро анимацион фильмлар фестивали Могилёвнинг энг муҳим воқеаларидан биридир. Бу фестивал ҳақда бутун дунёда билишади“, - дейди “Белорусфильм” киностудиясининг режиссёри ва аниматори Игор Волчек.
“Фестивал намойиш этилаётган анимацион фильмлар нафақат болалар учун мўлжалланган фильмлар эканлиги, балки, унинг чуқур санъат эканлигини кўрсатиб беради“, дейди Волчек.
Форум Беларусь маданият вазирлиги, Могилёв вилояти ижроия қўмитаси томонидан ташкил этилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг