Қовурилган кунгабоқар уруғларининг саломатлик учун хавфи ҳақида маълумот берилди

09:51 27 Апрель 2021 Дунё
2003 0

Россиялик эндокринолог Татьяна Бочарова қовурилган кунгабоқар уруғининг хавфи ҳақида айтиб ўтди. Шифокорнинг таъкидлашича, улар кансероген моддалар манбаи ҳисобланади.

Бундан ташқари, кунгабоқар уруғи жуда юқори калорияли маҳсулот ҳисобланади. Масалан, юз грамм уруғлар таркибида 550 калория бор. Бу плитка шоколадга тенгдир.

Aйни пайтда, тўлиқ озиқ-овқат сифатида қабул қилинмаслиги туфайли вазн ортишига ҳисса қўшади.

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, кўпчилик ўйлаганидек, кунгабоқар уруғлари туфайли кўричак (аппендицит) келиб чиқмайди. Аммо ошқозон яраси ва гастрит билан оғриган одамлар мунтазам равишда истеъмол қилса, касалликлар янада кучайиши мумкин.

Шифокор кунгабоқар уруғини хом ва оз миқдорда — кунига 30 грамм истеъмол қилишни тавсия қилди. Унинг таркибида кўплаб В, A ва Е витаминлари, шунингдек, юрак ва асаб тизими учун фойдали бўлган магний мавжуд.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер