Қўшработдаги 18 та маҳалла аҳолисини узумчиликка ўргатилади

17:23 18 Март 2026 Сиёсат
265 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилишда Қўшработ туманига алоҳида тўхталиб ўтди.

Қайд этилишича, туманнинг тадбиркорлик инфратузилмасини яхшилаш учун 60 миллиард сўм ажратилмоқда.

«Оқтепа» ҳудудидаги 5 та маҳаллада 3 минг хонадон узум етиштириш билан шуғулланади. Шунингдек, «Оқчопсой» ҳудудида ўрмон фондидаги 700 гектар ер бўш турибди.

Туман раҳбарларига ушбу имкониятлардан унумли фойдаланиш, жорий йилда 300 гектарда «in-vitro» узумзор, 800 гектарда интенсив токзор ташкил этиш, 3,5 минг гектар узумзорни шпалерга ўтказиш, 18 та маҳалла аҳолисини узумчиликка ўргатиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Каттақўрғон туманидаги имкониятлар кўриб чиқилар экан, туманнинг инфратузилма бор жойларидаги 12 та трактор паркини 8 гектар ери бўш тургани, «Бўстон-1» насос станцияси таъмирланса, 1 минг гектарда сув таъминоти яхшиланиши кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, ҳокимлик захирасидаги 830 гектар пахта ва ғалла ери 3-4 ойдан бери аукционда тургани, бу ерларни одамларга қулай шартларда таклиф қилиш мумкинлиги қайд этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер