Қўшни хонада ишлайдиган ёки қўшни хонадонда яшайдиган одамда коронавирус бўлса, нима қилиш керак?
Қўшни хонада ишлайдиган ёки қўшни хонадонда яшайдиган одамда коронавирус бўлса, нима қилиш керак?
Ушбу саволга бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши штаб аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокидаги брифингда жавоб берилди.
- Бу сизни карантин қоидалари ва шахсий гигиена қоидаларига янада кўпроқ риоя қилишга ундаши керак ( қўлларни тез-тез совун билан узоқ муддат ювиш, уйдан ташқарида антисептик воситалар билан дезинфекция қилиш; томоқни кунига 6-8 мартадан кўп чайиш, мойчечак дамламаси, хлорфиллипт, туз эритмаси ва шунга ўхшаш тузли эритмалар билан; кунига 3-4 литрдан ортиқ суюқлик ичиш–лимон чой, малина, наъматак, асал чойлар ичиш; регидрон суюклигини қултумлаб ичиб туриш; хоналарни доимий равишда нам тозалов ишларини олиб бориш; кунига 3-4 марта шамоллатиш, кунига 1 марта исириқ тутатиш).
Шу ўринда, агарда сиз бу беморлар билан контактда бўлган бўлсангиз, поликлиника шифокорига хабар беришингиз керак. Шу билан бирга, агарда маълум бир муддатда шамоллаш аломатлари пайдо бўлса, ўз вақтида шифокорга мурожаат этиш ва шифокор тавсияларига тўлиқ риоя қилиш.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг