Қорақалпоғистоннинг яна икки туманида боғчалар ёпилди
Иллюстратив фото
Аввалроқ Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида жазирама иссиқ сабаб боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги республиканинг яна иккита тумани — Тахиатош ва Қораўзакда ҳам мактабгача таълим ташкилотлари вақтинчалик ёпилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу чора-тадбирлар 16−18 июль кунлари об-ҳаво ҳароратининг кескин ошиши кутилаётгани сабабли болаларнинг соғлиғига салбий таъсирларнинг олдини олиш мақсадида санитария қоидалари ва меъёрлари талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда.
17−19 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келмоқда
«Ўзгидромет» хабарига кўра, жорий йилнинг 17 июлда Республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида, 18-20 июлда ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44-45 даражагача кўтарилади.
Республика бўйича шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг