Қорақалпоғистондаги бир оиланинг 3 нафар аъзоси кўлда чўкиб кетди
Иллюстратив фото
Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа ва Беруний туманлари орасида жойлашган Ақчакўл сув ҳавзасида она ва унинг икки қизи чўкиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Халқ сўзи»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, 23 июль куни соат 15:00 атрофида Беруний туманида яшовчи 38 ёшли эркак Ақчакўл кўлига турмуш ўртоғи фарзандлари ва жиянлари билан дам олиш мақсадида борган. У кўлга ўзининг шахсий қайиғи билан тушган, бироқ қайиқ кўл ўртасига борганда эҳтиётсизлик оқибатида чўкиб кетган.
Оқибатда эркакнинг 36 ёшли турмуш ўртоғи З.Р. ҳамда 10 ва 13 ёшли қизлари сувга чўкиб, воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 102-моддаси (Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ Қашқадарёда чўмилиш учун дарёга борган 61 ёшли икки аёл оқиб кетиб, вафот этгани тўғрисида хабар қилгандик.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг