Қорақалпоғистон ва Қашқадарёда ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди

11:05 20 Май 2025 Жамият
209 0

Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда қонунга хилоф равишда валюта сотиб олиш ва сотиш ҳолатлари фош этилди.

Хусусан, Нукус шаҳридаги тадбир чоғида фуқаро Н.С. фуқаро Д.С.дан 3 700 АҚШ долларини 47,6 миллион сўмга сотиб олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган. Ушбу ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари бошлаб юборилди.

Шунингдек, Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида Департамент ва Ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро Қ.Қ. қўлга олинди. У фуқаро Ж.Ў.дан 3 300 АҚШ долларини 42,4 миллион сўмга сотиб олган пайтда ушланган. Тадбир давомида 42,4 миллион сўм, 100 АҚШ доллари, пул санаш ускунаси ва пулни текшириш детектори ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳар икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ноқонуний валюта айирбошлаш амалиётларига қарши кескин чора кўришда давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер