Қоракўлчилик маҳсулотлари етиштирувчиларга имтиёзли кредитлар берилади

19:43 16 Май 2022 Иқтисодиёт
1521 0

Қоракўлчилик тармоғини ривожлантириш бўйича кредит беришнинг қуйидаги тартиби белгиланган:

— кредитлар Марказий банкнинг асосий ставкасига 4 фоизлик банк маржасини қўшиш орқали ҳисобланадиган ставка бўйича ажратилади.

Кредитлар қуйидаги шартларда берилади:

— тадбиркорларга хориждан гўшт, жун ва сут йўналишидаги қўй ва эчкилар харид қилиш учун – 5 йил муддатгача, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан;

— тадбиркорларга уларнинг озуқа цехлари (гранулятор)ни, гўшт, жун ва сут маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил этиш бўйича лойиҳаларини молиялаштириш учун – 10 йил муддатгача, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан;

— хўжалик юритувчи субъектларга яйловларда чорва молларининг сувга бўлган эҳтиёжини қондириш учун сув чиқариш (қудуқлар бурғилаш ёки мукаммал таъмирлаш) ва сув иншоотига ресурс тежамкор ускуналар ўрнатиш учун – 5 йил муддатгача, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер