Қўқон университети ташкил этилди
Архив фото
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Қўқон университети ташкил этилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланиб, ўқитиш ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Бакалавриат ва магистратурага қабул параметрлари, шунингдек, қабул қилиш тартиби ва қоидалари
Университет томонидан белгиланади.
Университетда таълим 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.
Битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг