Қонунчиликда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тарқатилиши бўйича янги тартиблар жорий этилиши кўзда тутилмоқда

19:33 14 Июнь 2021 Иқтисодиёт
1024 0

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Мажлисда депутатлар «Қишлоқ хўжалиги кооперацияси тўғрисида»ги, «Судлар тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги, «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги ва бошқа бир қатор қонун лойиҳалари манфаатдор идоралар мутасаддилари иштирокида муҳокама қилдилар.

Жумладан, депутатлар «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамаси жараёнида бу турдаги маҳсулотларнинг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш соҳасида қатор қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари қабул қилинган бўлсада, уларнинг амалиётда ижро этилиш ҳолати қониқарли даражада эмаслигини таъкидладилар.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан ижро механизмларини такомиллаштириш кўзда тутилган. Хусусан, никотин етказиб бериш электрон тизимлари, никотинли суюқликлар, тамаки буюмлари, тамакини қиздириш тизими, тамаки ва никотинни истеъмол қилиш учун мосламалар (шу жумладан чилим) тамаки маҳсулотига тенглаштирилмоқда ва тамаки маҳсулотига белгиланган барча чекловларнинг уларга тааллуқли бўлиши назарда тутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер