Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг 59 та қонуни ва 6 та кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиляпти

13:13 23 Май 2023 Сиёсат
408 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокамалар марказида бўлди.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг 59 та қонуни ва 6 та кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиляпти.

Муҳокамалар чоғида депутатлар қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари, таклиф ва тавсияларини билдирди. Қизғин муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер