Қонун лойиҳаси билан 7 та кодекс, 18 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда

12:52 10 Октябр 2023 Сиёсат
381 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди ва қабул қилинди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан 7 та кодекс, 18 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда. Яъни «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунда белгиланган солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, Солиқ кодексига тўловга қобилиятсизликнинг соғломлаштириш жараёнида жорий солиқ тўловларини тўлашни тўхтатиб туриш ва мазкур тартиб-таомил якунлангач солиқ қарзларини олти ой ичида тенг миқдорда бўлиб-бўлиб тўлаш, қарздор юридик ва жисмоний шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг мол-мулкини сотишдан тушган маблағларнинг қарздорликни тўлашга йўналтирилган қисмини даромад сифатида ҳисобга олмасликни назарда тутиш белгиланмоқда.

Мажлисда «Туркий инвестиция жамғармасини таъсис этиш тўғрисидаги Битимни (Анқара, 2023 йил 16 март) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси қонун лойиҳаси моддама-модда кўриб чиқилди ва қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер