Қон босимини дориларсиз пасайтириш усули
Туркиялик шифокорлар қон босимини дори воситаларисиз туширишнинг асосий усулларини эълон қилишди.
Бунинг учун диетани диққат қаратиш лозим. Туз истеъмолини камайтиш ва кўпроқ протеин истеъмол қилиш, шунингдек калий миқдори юқори бўлган овқатларни истеъмол қилиш қон босимининг нормал ҳолатда бўлишини таъминлайди.
Бундан ташқари, ичимлик таркибига эътиборли бўлиш зарар қилмайди. Таркибида кофеин бўлган суюқликларни ўсимлик ёки чой дамламалари билан алмаштириш мумкин.
Ҳаёт тарзининг бошқа жиҳатлари ҳам қон босимининг нормал ҳолатда бўлиши учун муҳимдир. Масалан, стрессли вазиятларда юрак уришини тезлаштирадиган ва қон томирларини торайтирадиган гормонлар ажралиб чиқади.
Ортиқча вазн, диабет, оғриқ қолдирувчи воситалардан ортиқча фойдаланиш ҳам юқори қон босимига олиб келиши мумкин бўлган омиллар сирасига киради.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг